Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сирдарё вилояти юридик техникумининг психологининг МАНСАБ ЙЎРИҚНОМАСИ


МАНСАБ ЙЎРИҚНОМАСИ



Психологнинг вазифалари ва функциялари


 Қуйидагилар психологнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқувчининг ҳар томонлама (жисмоний, ижтимоий, маънавий-ахлоқий, интеллектуал, психологик) уйғун тараққиёти учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

ўқувчига ўқишга адаптация қилиш жараёнида ўзини англаш ва касбий шаклланиш ва шахсий психологик муаммоларида комплекс ёрдам кўрсатиш;

коллеж миқиёсида педагогик жараённинг самарадорлигини таъминловчи турли психологик муаммолар ечимида ходим ва ўқувчиларга ёрдам бериш.

 Психолог ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ўқувчининг ҳар томонлама (жисмоний, ижтимоий, маънавий-ахлоқий, интеллектуал, психологик) уйғун тараққиёти учун зарур

шарт-шароитларни яратишда:

ўқувчининг ёш хусусиятларини ҳамда жадал ривожланишини ҳисобга олувчи, улар психикасининг барча жабҳаларини қамраб олувчи динамик тараққиётга кафолат берувчи дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ходим ва ўқувчи интеллектини ривожлантириш жараёнига фаол таъсир ўтказишга қаратилган психологик ривожлантириш ва психокоррекция ишларини амалга ошириш;

психологик маданиятни ўстириш ва тарғиб қилиш мақсадида коллеж педагог ходимлари ва ўқувчилари билан маърузалар ва тренинг машғулотларини ўтказиш;

ўқувчиларнинг шахсий муаммоларини аниқлаш мақсадида ижтимоий-психологик диагностика ўтказиш;

коллежда гуруҳий ва индивидуал психологик тажрибалар ўтказиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларни аниқлашда иштирок этиш;

б) ўқувчига ўқишга адаптация қилиш жараёнида ўзини англаш ва касбий шаклланиш ва шахсий психологик муаммоларида комплекс ёрдам кўрсатишда:

ўқувчилар гуруҳларини ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш ва натижаси бўйича тегишли ишларни амалга ошириш;

ўқувчиларнинг ўқиши давомида психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганишга йўналтирилган гуруҳий ёки индивидуал психодиагностик тадқиқотлар олиб бориш;

ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини, таълим-тарбиядаги нуқсонларнинг сабабларини аниқлаш;

ўқувчилар билан махсус индивидуал, шунингдек бошқа шаклларда ривожлантикрувчи ва коррекцион ишлар олиб бориш;

ўқувчилар гуруҳига тарбиявий таъсир ўтказишга йўналтирилган машғулотларни ўтказиш;

в) коллеж миқиёсида педагогик жараённинг самарадорлигини таъминловчи турли психологик муаммолар ечимида ходим ва ўқувчиларга ёрдам беришда:

коллеж ходим ва ўқувчилари учун соғлом психологик муҳит яратиш ва улар шахсининг ривожланиши учун оптимал шарт-шароитларни таъминлашга қаратилган психопрофилактик фаолиятни амалга ошириш;

ўқувчилар ва педагогик жамоада энг қулай психологик муҳитни юзага келтириш учун махсус психологик тадбирлар олиб бориш,

ўқувчилар таълим ва тарбияси билан шуғулланувчи барча шахсларга, жумладан коллеж раҳбарияти, педагог ходимлар, ота-оналар ва жамоат ташкилотлари ходимларига аниқ маслаҳатлар бериш;

мушкул вазиятларга тушиб қолган ўқувчиларга индивидуал маслаҳатлар бериш;

ходимлар, психологик ёрдамга муҳтож ўқувчилар ва ота-оналар ўртасидаги низолар билан ишлаш;

хавф-хатарга мойил ўқувчилар билан ишлашда ягона ёндашувларга доир услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш;

ота-оналар, педагогик жамоа иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида машғулотлар олиб бориш;

педагогик жамоада муомала маданиятини такомиллаштириш, ўқувчилар билан педагогларнинг муомала жараёнини яхшилашга ёрдам бериш, шахсга оид, ихтисосликка доир муаммолар юзасидан педагогик жамоаларда кенг кўламда маслаҳатлар бериш.


Психологнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


 Психолог ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

коллеж деканатлари, кафедралари ва бошқа таркибий бўлинмаларидан зарур маълумот ва ҳужжатларни белгиланган тартибда олиш;

коллеж Кенгаши, мажлислар ва бошқа тадбирларида, шунингдек психолог фаолияти бўйича методик семинарларда иштирок этиш;

директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари ва деканатлар билан келишган ҳолда ходимлар ҳамда ўқувчиларни махсус психологик тадбирларга бевосита жалб қилиш;

деканатлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

психологик жараёнда педагог ходимлар ва ўқувчилар хулқи, ўқув фаолияти хусусиятларини кузатиш мақсадида дарс ва аудиториядан ташқари машғулотларда қатнашиш;

гуруҳий ва индивидуал психологик тадқиқот ишларини олиб бориш;

мураббийлар, ота-оналар ва ўқувчиларнинг йиғилишларида иштирок этиш;

зарурият туғилганда тиббий ва дефектологик муассасаларга мурожаат этиш;

ўз фаолиятига доир ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Психолог қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 Психолог:

коллеж Кенгаши қарорлари ва директорининг буйруқларида унга юклатилган вазифалар ижросини таъминлашга;

коллеж раҳбарияти томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга;

адекват диагностик ва коррекцион методларни амалга ошириш, психологик диагнозларни аниқ қўйиш ҳамда асосланган тавсиялар беришга;

ўқув-тарбиявий жараённи такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни коллеж раҳбариятига етказишга;

касбий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўз касбий малакасини оширишга;

консультатив жараёнда олинган шахсий ахборот махфийлигини таъминлашга;

фаолиятининг барча йўналишлари бўйича юқори самарадорликни таъминлашга, коллеж тадбирларида фаол иштирок этишга;

меҳнат ва ижро интизоми ҳамда хизмат вазифаларига риоя қилишга, йиллик иш режаларнинг бажарилишини таъминлашга;

коллеж ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишга мажбур.

Психологга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.