Yangiliklar
4 сентябрь – Билимлар куни муносабати билан вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари ходимлари таълим масканларида бўлиб ўтган "Билимлар куни" да иштирок этдилар. Вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ходимлари Сирдарё вилоят хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб –интернатида бўлиб ўтган байрам тадбирида иштирок этдилар.
Бугун мамлакатимиздаги барча олий, ўрта-махсус, умумтаълим масканларида бўлгани каби Сирдарё вилоят юридик коллежида “4 сентябрь – Билимлар куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда коллеж директори Жамшидхон Нуритдинов сўзга чиқди.
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштириш, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви органлари, ташкилот ва муассасалар юридик хизматларининг ҳам алоҳида ўрни бор.
Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб Сирдарё вилоят адлия бошқармасида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг август ойида Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Инсон ҳуқуқлари –олий қадрият” ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида “Ҳар бир бола қонун ҳимоясида” – бола ҳуқуқларига бағишланган комплекс тарғибот тадбирлари ўтказиш белгиланган.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан бу борада қатор ҳуқуқий тарғибот, хайрия ва маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугун Гулистон шаҳридаги 19- мактабгача тарбия масканида вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлимлари томонидан “Жажжи болакайнинг улкан ҳуқуқлари” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.
Гулистон шаҳрилик 13 ёшли Малика болаликдан 1 гуруҳ ногирони, туғилганидан буён ота-онаси, бобо-бувисининг қарамоғида, ардоғида.
-Бу ҳам Аллоҳнинг синови, - дейди қизчанинг бобоси Муҳаммаджон ака. – Худо суйган бандаларига берар экан синовни. Маликани бошқа набираларимиздан кам кўрмаймиз. Ҳаёт учун курашяпти у.
Жорий йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлигига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан тайёргарликлар аллақачон бошланиб кетди.
Мен икки йилдан буён иш қидириб, сарсон бўлиб юрган эдим. Бундан би роз вақт илгари “Facebook” ижтимоий тармоғида Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг «Ҳуқуқ маслаҳатчиси» гуруҳига кириб қолдим. Шу ердан адлия органига мурожаат қилдим ва муаммомни ёзиб юбордим.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, иложи борича, ижобий ҳал этиш – давлатимиз раҳбарининг ҳуқуқ тартибот органлари ҳамда давлат идоралари, нодавлат ташкилотлари олдига қўйган талаби ана шундан иборат.
Бу борада Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқдалар.
Хусусан, фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ҳамкорликда кўриб чиқиш, касаба уюшма ҳамда адлия бошқармасидаги амалиётларни қиёслаш, ижобий тарафларини ўрганиш, огоҳнома, тақдимнома ҳамда судларга даъво ариза киритиш масалаларида бирлашма юридик бўлими мудири Ширинхон Умаралиева билан тажриба алмашлашни йўлга қўйганмиз, - дейди адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи А.Мавлонов.
Адлия бошқармаси билан меҳнат жамоаларида тарғибот тадбирларимизни ҳам ҳамкорликда ўтказяпмиз, - дейди Ш.Умаралиева. - Фуқароларнинг мурожаатларига биргаликда ечим излашимиз ўз самарасини бермоқда.
Боёвут туман адлия бўлими томонидан тумандаги Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ходимлари учун ҳуқуқий маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, мавзуга оид буклетлар тарқатилди.