Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сирдарё вилояти юридик техникумининг Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғининг МАНСАБ ЙЎРИҚНОМАСИ


МАНСАБ ЙЎРИҚНОМАСИ



I. Умумий қоидалар



 Сирдарё вилояти юридик техникумининг Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи (кейинги ўринларда – бўлим бошлиғи деб юритилади) хизмат фаолияти давомида бевосита директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосарига бўйсунади.

 Бўлим бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, Адлия вазирлиги ҳайъатининг қарорлари, Адлия вазирининг ҳамда юридик техникуми директорининг буйруқлари, кўрсатмалари ва иш юритувчилик фаолиятига оид бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни пухта ўзлаштириб боради ва ўз фаолиятини уларга риоя қилган ҳолда ташкил этади.



II. Вазифалари



 Қуйидагилар Бўлим бошлиғининг вазифалари ҳисобланади:

техникумда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг талаб юқори бўлган тор доирадаги ва ихтисосли мутахассисликлар бўйича тизимли фикрлаш қобилияти, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг амалий кўникмаларига эга бўлган ва хорижий тилларни биладиган касб-ҳунар таълими бўйича юридик кадрларни тайёрлашда таълим ва тарбия жараёнининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;

ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш самарадорлигини, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, уларда ватанпарварлик, Ватан тақдири ва келажагига масъуллик ҳамда дахлдорлик туйғусини шакллантириш ва ривожлантириш чораларини амалга ошириш;

коллежда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш.

 Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) техникумда мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг юксак талабларига ҳамда замонавий халқаро стандартларга жавоб бера оладиган юқори малакали юридик кадрлар тайёрлашда таълим ва тарбия жараёнининг ўзаро мувофиқлигини таъминлашда:

маънавий-маърифий йўналишдаги иш режаларни бугунги кун талаблари, ходимлар ҳамда ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари, миллий ва умумбашарий қадриятлар, жамиятимиздаги ислоҳотларни инобатга олган ҳолда тайёрлаш ва тасдиқлатиш;

кафедраларнинг маънавий-ахлоқий ва тарбиявий йўналишда амалга оширадиган йиллик иш режаларини деканат билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;

кафедра педагог ходимларининг маънавий-ахлоқий ва тарбиявий йўналишда амалга оширадиган ишларини деканат билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;

деканатлар томонидан гуруҳ мураббийлари учун тавсия этилган номзодларни ҳамда уларнинг йилик иш режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

техникумда маънавий-маърифий йўналишга масъул бўлган ходимларга услубий кўмак кўрсатиш;

деканатлар ҳамда бошқа таркибий бўлинмаларнинг маънавий-маърифий йўналишда амалга ошираётган ишлари сифатини назорат қилиш улардан тегишли ҳисоботларни қабул қилиш;

гуруҳ мураббийлари фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан гуруҳларда ўқувчилар билан олиб борилаётган ишларнинг сифатини баҳолаш, бу борада ўқувчилар билан суҳбатлар, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва гуруҳ мураббийлари фаолиятини йиғилишларда муҳокама қилиб бориш ҳамда улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботларни деканатлар орқали олиш;

б) ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш самарадорлигини, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, уларда ватанпарварлик, Ватан тақдири ва келажагига масъуллик ҳамда дахлдорлик туйғусини шакллантириш ва ривожлантириш чораларини амалга оширишда;

ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ҳуқуқий, сиёсий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура ва бошқа ташкилотлар билан маънавий-маърифий ишлар соҳасида манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш;

ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий савияси ва маданий эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида улар орасида ижтимоий сўровлар ва психологик тестлар ўтказиб бориш ва уларнинг натижаларидан тарбиявий ишларда фойдаланиш;

жойларда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларда ўқувчиларнинг иштирокини таъминлаш бўйича деканатлар, кафедралар ва гуруҳ мураббийларига тегишли кўрсатмалар бериш;

Ўқувчилар яшаш уйларида тадбирлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш, деканатлар ва кафедралар томонидан ушбу режанинг бажарилишини назорат қилиш;

иқтидорли ўқувчиларни турли кўрик-танлов ва мусобақалар ва дастурларда деканатлар билан ҳамкорликда иштирокини таъминлаш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш;

ҳамкор ташкилотлар билан коллеждаги маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича келишувлар тайёрлаш;

деканат билан биргаликда ўқувчиларнинг хулқ-атвори, юриш туриши ва ҳаракатларини ҳар томонлама яхшилаш мақсадида уларнинг ота-оналари, улар истиқомат қиладиган маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ва профилактика инспекторлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ўқувчиларда касбга муҳаббат туйғуларини шакллантириш мақсадида соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда учрашувлар ташкил этиш;

в) техникумда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришда:

маънавий-ахлоқий ва тарбиявий соҳага масъул бўлган ходимларнинг кўникма ва маҳоратларини шакллантириш мақсадида улар учун семинар-тренинглар ташкил этиш ва услубий материаллар тарқатиш;

ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва диний экстремизмнинг олдини олиш бўйича мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш;

алкоголь, тамаки ва психотроп воситалар истеъмол қилишнинг зарарли оқибатлари хусусида доимий профилактик ишларни деканатлар билан ҳамкорликда ташкил этиш;

ўқувчиларнинг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик режаларини тузиш ва уларни амалга ошириш;

ходимлар ҳамда ўқувчилар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом маънавий муҳитни шакллантириш мақсадида деканатлар ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси билан ҳамкорликда спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш ва мунтазаам спорт мусобақаларини ташкил этиб бориш;

техникумда фаолияти йўлга қўйилган маънавий-маърифий, маданий соҳадаги тўгараклар фаолиятини мувофиқлаштириш;

деканат, кафедра ва бошқа таркибий бўлинмаларнинг маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларини мувофиқлаштириш;

деканатлар билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг давоматини яхшилаш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш;

техникумда маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида, қоида тариқасида, ҳар ойда бир маротаба деканатлар билан ҳамкорликда ўқувчилар ва ходимлар ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бевосита учрашувлар ташкил этиш;

ҳар бир семестр натижалари бўйича ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосарига ҳисобот тақдим этиш;

Ўқувчилар яшаш уйларида ҳамда умумхалқ байрамлари муносабати билан педагог ходимларнинг навбатчилик жадвалини ишлаб чиқиш ва ижросини деканат билан ҳамкорликда назорат қилиш;

техникум ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари, Ўқувчилар яшаш уйлари ички тартиб-қоидаларига риоя этмаган ўқувчи ва ходимларга чора кўриш бўйича техникум раҳбариятига тақдимнома киритиш.

Юридик техникум кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.



III. Ҳуқуқлари



 Бўлим ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

техникум деканатлари, кафедралари ва бошқа таркибий бўлинмаларидан зарур маълумот ва ҳужжатларни белгиланган тартибда олиш;

ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан мажлислар ўтказиш;

директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари ҳамда деканатлар билан келишган ҳолда ходимлар ҳамда ўқувчиларни маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбия ишлари бўйича ўтказиладиган тадбирларга бевосита жалб қилиш;

деканатлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

гуруҳ мураббийлари фаолияти устидан доимий назоратни олиб ошириш;

коллеж фаолиятини самарали олиб борилишида муносиб ҳисса қўшган, ўзининг истеъдоди ва билимини намоён қила олган, жамоат ишларида фаол иштирок этган, маънавий-маърифий соҳада ижобий натижаларга эришган, фидоийлик намунасини кўрсатган ходим ва иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш юзасидан техникум раҳбариятига таклифлар киритиш.

Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 Бўлим:

техникум Кенгашининг қарорлари ва директорининг буйруқларида бўлимга юклатилган вазифалар ижросини таъминлашга;

техникум раҳбарияти томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга;

фаолиятининг барча йўналишлари бўйича юқори самарадорликни таъминлашга, техникум тадбирларида фаол иштирок этишга;

ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга;

меҳнат ва ижро интизоми ҳамда хизмат вазифаларига риоя қилишга, йиллик иш режаларнинг бажарилишини таъминлашга;

техникум ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишга мажбур.

Бўлимга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.



IV. Жавобгарлиги ва ўзаро ўрин босиши



 Бўлим бошлиғи ўз зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

 Бўлим бошлиғи иш жойида бўлмаганда (меҳнат таътили, хизмат сафари даврида ва бошқа ҳолатларда) унинг вазифасини техникумнинг курс бўйича декани амалга оширади.

Агарда курс декани ҳам юқорида кўрсатилган сабабларга кўра иш жойида бўлмаса, ушбу вазифани техникум директорининг топшириғига асосан бошқа ходим амалга оширади.

 Ушбу мансаб йўриқномасига қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.



Мансаб йўриқномаси билан танишдим:



____________ ...... йил ....июнь



__________________________________________________________________





Келишилди:



Директор Ж.Нуритдинов