Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

20
МЕНИНГ МАҲАЛЛАМДА ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК!

Сайхунобод туманидаги "Ўрикзор" маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу шиор остида ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди.

20
КОРРУПЦИЯСИЗ ҲАЁТ САРИ!

“Ҳаромдан ҳазар қил, ҳалол ва пок бўл, ҳаётингни дўзахга айлантирма!” шиори остида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти давлат идоралари ва ташкилотларида тизимли тарғибот қилинмоқда.

16
АҲОЛИ БИЛАН МАНЗИЛЛИ ТАРҒИБОТ ЎТКАЗИЛДИ

Адлия вазирлиги тизимида “халқимизга қўлни кўксига қўйиб хизмат қилиш”ни йўлга қўйиш мақсадида давлат нотариал идоралари фаолиятини очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этиш механизмлари кенг қўлланилмоқда.

16
МЕНИНГ МАҲАЛЛАМДА ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК!

Ушбу шиор остида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Сайхунобод тумани адлия бўлими туман хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштирувчи   туман Кенгаши, туман давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда  тумандаги "Турон" ва "Гулбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ўртасида   манзилли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

16
МЕҲНАТ ЖАМОАЛАРИДА ҲУҚУҚ ТАРҒИБОТИ

Вилоят адлия бошқармаси тизимидаги туман-шаҳар адлия бўлимлари меҳнат жамоаларида қонунчиликдаги янгиликларни тизимли тарғибот қилмоқдалар.

12
КОРРУПЦИЯ ВА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА “ЙЎҚ”ДЕЙМИЗ!

Бугун  Оқолтин туман адлия бўлими ходимлари томонидан Оқолтин гидромелиорация ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчи-ходимлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов коллеж ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5729 сон Фармони ва меҳнат қонунчилиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

12
ГУЛИСТОНДА “ННТЛАР УЙИ” ОЧИЛДИ

Мамлакатимизда   нодавлат нотижорат ташкилотларига тобора эътибор кучайиб бормоқда. Давлатимизнинг демократияга йўналтирилган сиёсати жамиятда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамияти ошишига имкон яратяпти.

12
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Сирдарё туман хокимлигининг катта залида тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг қўшма тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман прокурори, ИИБ, адлия бўлими  ва бошка идоралар рахбар-ходимлари иштирок этди.
Туман  адлия бўлими бошлиғи  Т. Худойбердиев давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тарғибот тадбирларини ўтказиш борасида маъруза қилди.

12
БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳуқуқ тартибот органлари, маҳалла ҳамда сиёсий партиялар билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатлами, меҳнат жамоалари ишчи-ходимларига етказиш борасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

03
МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ

Боёвут тумани 1-сектор раҳбари туман ҳокими Ў.Мамадаминов ва туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Шомирзаевлар томонидан тумандаги “Тинчлик” МФЙнинг жисмоний ва юридик шахсларининг вакиллари учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда тумандаги барча  мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Мазкур қабул жараёнида фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари тингланди,  
10 дан ортиқ мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 10 га яқин мурожаатлар тегишлилиги бўйича туман ташкилотларига йўналтирилиб назоратга олинди, 8 та мурожаатлар жойида ҳал этилди.