Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Тадбиркорнинг мурожаатини кўриб чиқиш бир ой кечиктирилган


Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан “Шаҳзодбек-Бобиршоҳ” МЧЖ раҳбари Ш.Маматовнинг алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси олишда белгиланган муддат ўтганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган “Шаҳзодбек-Бобиршох” МЧЖнинг 2020 йил 11 февраль куни алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш юзасидан Янгиер шаҳар Давлат хизматлари марказига қилган мурожаати шу куннинг ўзида идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими (dxa.gov.uz) орқали Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекциясига юборилган.

Бироқ, инспекцияси шўъба бошлиғи У.Ходжиев томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш бўйича мурожаат 2020 йил 25 март кунига қадар ижрога қабул қилинмаганлиги оқибатида қонунчиликда белгиланган муддатлар 31 иш кунига кечиктирилган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5409-сонли Фармонининг 3-иловаси 19 ва 20-бандларида комиссия томонидан ариза келиб тушгандан кейин 5 иш куни мобайнида рухсат гувоҳномасини бериш ёҳуд рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПК-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-иловаси 6 ва 7-бандларига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаларини бериш туман (шахар) давлат солиқ инспекциялари ваколат доирасига кириши белгиланган.

Мазкур қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан Янгиер шаҳар Давлат солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи У.Ходжиев маъмурий жавобгарликка тортилди ва ЭКИҲ нинг 3 баравари миқдорида жаримага тортилди.

  М.ТЎРАҚУЛОВ,

Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси