Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

НОГИРОН АЁЛЛАР МУРУВВАТ УЙИ АДЛИЯ ЭЪТИБОРИДА


Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз!” акцияси доирасида Сирдарё туманидаги “Мурувват” ногиронлар интернат-уйида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Айтиш мумкинки, Интернат уйида яшовчи ногиронлар ҳолидан хабар олиш, маънавий ва моддий қўллаб – қувватлаш тадбирлари ўтказиш доимий анъанага айланган. Бу тадбирларда адлия ходимлари  ҳам фаол иштирок этишади.

– Акция тадбирида интернат уйида истиқомат қилувчи 250 нафар аёллар ҳамда шу куни сменада бўлган 72 нафар ходимларига  вилоят адлия бошқармасининг совғалари – озиқ-овқат тўпламлари, санитария-гигиена воситалари ва кийимларни тақдим этишди.
– Давлатимизга, қолаверса, барча давлат ва нодавлат ташкилотларига, шу жумладан, вилоят адлия бошқармасига ҳам мингдан минг раҳмат, – дейди интернат уйининг  хўжалик ишлари бўйича мудири Илҳом Зарипов. – Бизнинг интернат уйимизда истиқомат қилаётган, тақдир тақозоси билан интеллектуал чекланган юртдошларимизга ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келмоқдалар. Эътироф этиш жоизки, Адлия бошқармаси ҳамда Сирдарё туман адлия бўлими ҳамиша байрамларда, Рамазон ойларида  бизларни доимо йўқлаб туришади.   Эътибор ва совға учун шу даргоҳда истиқомат қилувчилар номидан ташаккур билдираман.

Меҳр, мурувват бу – биз бир- биримизга беришимиз зарур бўлган энг муқаддас туйғу. Бу туйғуни ҳамма баб-баравар сезади. Хоҳ ёш бўлсин, хоҳ кекса, хоҳ соғлом бўлсин-у хоҳ хаста. Бу ерда меҳнат қилаётган жамоанинг ҳар бир ходими мана шу эзгулик билан ёнма ёндир. Адлия бошқармасининг совғалари уларни эзгу фаолиятларини давом эттиришда янада  рағбатлантирганлиги аниқ.

Камолиддин Эрназаров,

Сирдарё туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси