Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Cирдарё вилояти юридик техникумининг Бухгалтери МАНСАБ ЙЎРИҚНОМАСИ


МАНСАБ ЙЎРИҚНОМАСИ


Бухгалтериянинг вазифалари ва функциялари


 Қуйидагилар бухгалтериянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

бухгалтерия ҳисобини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;

бюджет маблағларини, шунингдек бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларда тўғри сарфланишини таъминлаш;

пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назоратни амалга ошириш;

ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларни белгиланган тартибда ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш;

белгиланган муддатларда дебиторлик қарзини ундириб олиши ва кредиторлик қарзини қайтарилишини таъминлаш;

молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузиш.

 Бухгалтерия ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) бухгалтерия ҳисобини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этишда:

бухгалтерия ҳисоботлари тўлиқ бюджет ташкилотларининг “UzASBO” автоматлаштирилган дастур тизимида амалга оширилишини таъминлаш;

бухгалтерия ҳисоботлари юритилишида ахборот технологиялари воситаларидан кенг фойдаланиш;

б) бюджет маблағларини, шунингдек бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларда тўғри сарфланишини назорат қилишда:

бюджет маблағлари учун тасдиқланган йиллик харажатлар сметасида назарда тутилган харажатларни смета доирасида сарфланиши таъминлаш;

бюджетдан ташқари ўқитишнинг тўлов-контракт шакли маблағларини келиб тушиши назоратини олиб бориш ва смета доирасида тўғри ва мақсадли сарфланиши таъминлаш;

техникумнинг ривожлантириш жамғармаси маблағларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 414-сон қарори талаблари асосида тўғри шакллантирилишини ва уни сарфланишини назоратини олиб бориш.

в) техникумнинг пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назоратни амалга оширишда:

бухгалтерия ишларини қонун ҳужжатларига, стандартларга ҳамда бухгалтерия ҳисобининг умумий услубий тамойилларига амал қилган ҳолда бажариш;

техникумнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини “UzASBO” автоматлаштирилган дастур тизимида, доимий равишда, кунлик ҳаракатларини ҳисоботини юритиш ва уни кунлик қолдиқларини назорат қилиб бориш;

техникум балансидаги моддий қимматликларни бутлиги ва сақланиши бўйича йилда камида бир маротаба саноқдан ўтказишни таъминлаш ва саноқ натижаларини бухгалтерия маълумотлари билан таққослаш ҳамда саноқ натижалари бўйича раҳбариятга маълумот тақдим этиш;

пул маблағлари ҳаракати, ҳисоб-китоблар ва кредит-молиявий мажбуриятлар, ишонч қоғози, тўлов топшириқномалари ва бошқа барча расмий хужжатларга иккинчи имзони қўйиш;

моддий жавобгар шахслар моддий қийматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишларини ўтказиш;

моддий жавобгар шахслар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномаларни ўз вақтида тузилишини таъминлаш;

белгиланган муддатларда асосий воситалар, моддий ашёлар, дебитор ва кредитор ташкилотлар бўйича инвентаризация (ялпи хатлаш) ўтказиш ва солиштириш далолатномалари орқали якунлар чиқариш;

г) техникум ходимларининг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларни белгиланган тартибда ўз вақтида ҳисоблаб чиқишда:

ходимларнинг иш ҳақларини тўғри ҳисобланишини таъминлаш;

ходимларига устамалар, мукофот, моддий ёрдам пуллари ва соатбай тўловларни техникум директорининг буйруқлари асосида тўғри ҳисоблаш;

д) белгиланган муддатларда дебиторлик қарзини ундириб олиши ва кредиторлик қарзини таъминлашда:

техникумнинг бюджет ва бюджетдан ташқари харажатлар сметаси ижроси жараёнида ҳосил бўлган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни ўз вақтида бартараф этиб бориш;

е) молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишда:

солиқ ҳисоботларини тўғри ва белгиланган муддатларда тақдим этиб боришни;

статистика органларига ойлик, чорак ва йиллик ҳисоботларни тўғри тайёрлаш ва тақдим этиш;

ҳисобот йили учун чорак ва йиллик молиявий ҳисоботлар тузишда техникумнинг барча молиявий жараёнларни қамраб олган ҳолда тузилишини таъминлаш.

 Бухгалтериянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


 Бухгалтерия ўз зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

техникумнинг таркибий бўлинмаларидан ўз фаолиятига тааллуқли материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини ўз вақтида тўғри бажарилишига тўсқинлик қилувчи объектив ва субъектив ҳолатларни бартараф этиш, лозим бўлган ҳолларда техникум раҳбариятига маълум қилиш;

техникум фаолиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган, ўзининг истеъдоди ва билимини намоён қила олган, жамоат ишларида фаол иштирок этган, турли соҳаларда ютуқларга эришган, фидоийлик намунасини кўрсатган бухгалтерия ходимларини рағбатлантириш юзасидан техникум раҳбариятига таклифлар киритиш;

бухгалтерия фаолиятига доир ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Бухгалтерия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиш мумкин.

Бухгалтерия:

техникум Кенгашининг қарорлари ва директорининг буйруқларида бухгалтерияга юклатилган вазифалар ижросини таъминлашга;

техникум раҳбарияти томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга;

молия вазирлиги ғазначилигидаги барча шахсий ҳисоб рақамлардаги активларнинг ҳаракатига оид жараёнларни бошқаришга;

маблағларни харажатлар сметаси асосида сарфланишини таъминлашга;

ягона ижтимоий суғурта ажратмалари бўйича ҳисоботларни ўз вақтида тайёрлаш ва топширишга;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўловлари бўйича ҳисоботларни тузиш ва тақдим этишга;

моддий ашёлар кирими, ҳисоби ва ҳаракати бўйича ҳисоботни юритишга;

статистика органларига ойлик, чорак ва йиллик ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишга;

ҳисобот йили учун чорак ва йиллик молиявий ҳисоботлар тузиш ва тегишли ташкилотларга ўз вақтида тақдим этишга;

фаолиятининг барча йўналишлари бўйича юқори самарадорликни таъминлашга, техникум тадбирларида фаол иштирок этишга;

ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга;

меҳнат ва ижро интизоми ҳамда хизмат вазифаларига риоя қилишга, йиллик иш режаларнинг бажарилишини таъминлашга;

техникум ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишга мажбур.

Бухгалтерияга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.