Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Қандай ҳолларда кадастр паспортини бепул расмийлаштириш мумкин, шу ҳақида ҳуқуқий тушунтириш берсангиз?
Ф.Ортиқов, Ширин шаҳар, "Дўстлик" МФЙ
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли Қарорга асосан, қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
- кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
- кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
- кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Саволга Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бекзод Ғайбуллаев жавоб берди