Янгиликлар
“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти тарғиб қилинди
“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат этувчи аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг сони доимий равишда ўсиб бориши мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича қўшимча чоралар кўрилишини талаб этмоқда. Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш давом эттирилишини таъминлашлашда муҳим аҳамият касб этади. Сирдарё туман адлия бўлими томонидан 27-сонли умумтаълим мактабида қонун тарғиботига қаратилган тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Содиқжон Ҳароев иштирок этди ҳамда Фармоннинг мазмун-моҳияти, ушбу ҳужжатнинг жамиятимиздаги аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот берди.
Таъкидланганидек, Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. 2021 йил 1 июндан етти турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш: туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш қуйидагилар экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.Бугунга келиб, 60 миллиондан ортиқ ФҲДЁ архив ҳужжатлари тўлиқ рақамлаштирилган.
2020 йилда 594 минг нафар никоҳланувчи ОИВ ҳамда ОИТС, психик, наркологик, тери-таносил, сил касалликлари бўйича тиббий кўрикдан ўтказилган. Эндиликда никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ҳам анча соддалашди.
Тарғибот тадбири давомида фармон мазмун-моҳияти акс этган инфографика, слайд ва видеороликлардан ҳам самарали фойдаланилди.
Тадбир ниҳоясида қатнашчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими