Янгиликлар
СИЗ ДОИМО ЭЪЗОЗДАСИЗ
Дунёда касблар кўп. Ҳар бирининг ўз йўналиши, ўзига оҳанрабодек тортувчи жозибаси бор. Ўз касбидан бахт топганлар талайгина.Ҳуқуқшунос Мастура Эминова ана шундай бахтлилар сафида.
Мастура опа 1956 йилда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида таваллуд топган. 1973 йилда унга Тошкент давлат университети талабаси бўлиш бахти насиб этди. Мастура Эминова ҳуқуқшунослик йўналишини тамомлаб 1978 йилда Адлия тизимида нотариат соҳасида ўз фаолиятини бошлади.
Мастура Эминова ўз касбининг фидойиси, у шогирдларига ҳам алоҳида меҳр кўрсатди, касб сирларини ўргатди.
Мастура опа касбидан барака топди, оиласи бахт қўрғони бўлди. Турмуш ўртоғи Алимбек ака ҳаётда ҳар доим унга тиргак бўлди. Улар 3 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказишди.
Меҳнат қилган, касбига фидойилик билан ёндашган инсон доим эъзоз топади. Мас тура Эминова давлат нотариуси сифатида салкам 40 йил адлия тизимида фаолият кўрсатди. Жамиятда адолат барқарорлиги, қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари доимо адлия эътиборида, эъзозида.
Дилноз Умурзоқова,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи