Янгиликлар
06
9 май – Хотира ва қадрлаш куни
Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, қисқа умр кечирган бўлса-да, одамлар қалбида эзгу ном қолдиради. Бобомурод Исақулов ҳаётни севарди, инсонларнинг фақат яхши томонларини кўрар, ҳар ишдан ҳикмат изларди. Исақулов Бобомурод Бобобекович 1993-2008 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлади. Ушбу даврда бошқарма ходимлари ўртасида меҳр-оқибат яна мустаҳкамланди, айниқса, юксак ҳуқуқий билимга эга раҳбарнинг ташаббускорлиги жамоани жипслаштирди. Сирдарё вилояти адлия бошқармаси жамоаси Бобомурод Исақуловнинг инсонийлигини юксак қадрлайди. 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан собиқ раҳбар хонадонига ташриф ҳам ана шу ҳурматнинг бир намунаси бўлди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси жамоаси хотирасида бутун умри мазмуни ўз касбига садоқат, ҳурмат билан йўғрилган Бобомурод Исақуловнинг порлоқ ёди сақланиб қолади. Зотан, яхшилар ёди, улар хотираси муқаддасдир.
Дилноз Умурзоқова,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи