Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

9 май – Хотира ва қадрлаш куни


Бу ёруғ дунёда босиб ўтган ҳар бир қадамимиз ўлчовли, умр тарозиси билан ўлчанган. Кимлардир ўзидан сўнг ёрқин из қолдириб, яхши амаллари билан халқ ёдида қолса, кимдир ҳаётда изсиз йўқолади, тарих унинг борлигини ҳам билмайди. Дадабоев Тўлан Турсунович халқ орасида алоҳида ҳурмат ва эътибор қозонган инсонлардан эди. Асли Наманган фарзанди бўлган Тўлан Дадабоев тақдир ҳукми билан Наманган, Андижон вилоятларида прокуратура органларида хизмат қилди. 1976 йилдан эса Сирдарё заминида суд-ҳуқуқ соҳасида қатор лавозимларда фаолият олиб борди. Тўлан Дадабоев 1993-2002 йилларда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлади. У адлия соҳасида салкам 10 йил фаолият юритиб, тизим ривожига салмоқли ҳисса қўшди. Адлия ходимлари Тўлан Дадабоевни билимли, салоҳиятли ва талабчан раҳбар сифатида кўп эслашади.

Тўлан Дадабоев ҳар бир юрист орзу қилган юксак мукофот “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони соҳиби эди. 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Адлия бошқармаси раҳбарияти Тўлан Дадабоев хонадонига ташриф буюрди, унинг ёрқин хотираси ёдга олинди. Умрлар бўладики, мангуликда тирикдир. Тўлан Дадабоевнинг умр дафтарига хайрли ишлари, эзгу амаллари битилди. Ана шу маънода улкан хизматлари ҳам абадиятга дахлдордир. 


Дилноз Умрзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи