Янгиликлар
04
Билиб_қўйган_яхши
Ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилади.
(https://lex.uz/docs/4676892)Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланади:
тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.