Yangiliklar
Шу кунларда вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида “Ҳуқуқшунос ва ёшлар” мавзусида учрашувлар ташкил қилинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқшунослик касбига қизиқишини уйғотиш, шунингдек, ёшлар истиқболи йўлида қабул қилинган давлат дастурлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар беришдан иборатдир.
"ADHAMJON XOJI SARA KO‘CHATLARI ” МЧЖ ва Оқолтин туман ободонлаштириш бошқармаси ўртасида 2021 йил 17 февралда 33 000 000 сўмга шартнома тузилган бўлиб, унга асосан тумандаги А.Навоий маҳалласига жами 1800 туп арча ва манзарали кўчатлар етказиб берилиши лозим эди.
Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори билан айнан Нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва ННТлар миллий ассоциацияси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиб, ушбу ҳаракатлар соддалаштирилди.
"Аёллар дафтари" да турган аёлнинг мурожаати қаноатлантирилди
Экология ва таълим соҳасини қўллаб-қувватловчи 2 та нодавлат нотижорат ташкилотлари Адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилди
Мирзаобод туман мактабгача таълим бўлимига қарашли “Шодлик” номли 5-сонли болалар боғчасида ишлаб келаётган, Оқолтин тумани, Шодлик МФЙда яшовчи фуқаро З.Ҳошимова туғиш таътилига чиқиб фарзандли ҳам бўлди. Бироқ, унга бола парвариши пуллари тўлаб берилмади. Фуқаро бундан норози бўлиб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Джалолов Холбек Тўлқинович Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Сирдарё вилояти юридик техникумининг директори лавозимига тайинланди.
Фуқаролар ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин
Савол: Турмуш ўртоғим билан ажрашганимга 3 йил бўлди, 2 нафар фарзандимиз бор. Аёлим алимент ундириш бўйича судга берибди. Мен қандай ҳолларда алимент тўлашдан озод қилинишим мумкин?
Саволга Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Жавоҳир Сайимов жавоб берди
Шу кунларда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси томонидан тасдиқланган режа асосида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда.