Янгиликлар
03
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланишди
Бугунги кунда COVID-19га қарши курашишнинг энг самарали усули унга қарши эмланиш эканлиги умумэътироф этилмоқда. Ушбу инфекцияни кучли иммунитет билангина олди олинади. Бунинг учун ягона йўл – эмлаш орқали мустаҳкам иммун қўрғонини шакллантириш мумкин. Бугун Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланишди.
- Ижтимоий тармоқларда вакцина билан боғлиқ тарқалган турли асоссиз хабарларга эътибор бермай, касалликнинг оғир асоратларидан азият чеккандан кўра, инфекцияга қарши эмланган мақсадга мувофиқ. Назаримда, вакцинадан бошқа ушбу касалликни енга оладиган бирорта ҳам самарали восита кўринмаяпти, - дейди адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Усмон Сайитмуратов.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими