Янгиликлар
02
ИЮНЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ АНИҚЛАНДИ
Адлия бошқармаси жамоаси орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 2021 йилнинг июнь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди. Унга кўра Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Каршибаев Назар Абсаломович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.
Н.Каршибоев иш фаолиятини 1982 йилда Жиззах вилояти адлия бошқармасида мутахассис лавозимидан бошлаган. 1982-2019 йиллар мобайнида турли масъул лавозимларда ишлаган. 2019 йилдан Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси Каршибаев Назар Абсаломовични ушбу эътироф билан табриклаб, келгусидаги ишларида омад ва муваффақият ҳамроҳ бўлишини тилайди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими