Янгиликлар
Ўзбек халқи азалдан буён маданият булоғининг бошида бўлган
Сирдарё вилоят молия бош бошқармасида молия, ғазначилик ва вилоят давлат молиявий назорат бошқармалари ходимлари иштирокида “Оммавий маданият хуружидан эҳтиёт бўлинг!” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев сўзга чиқиб, одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти тўғрисида алоҳида тўхталди.
- “Ўзбек халқи азалдан буён маданият булоғининг бошида бўлган”, - дея таниқли ўзбек адиби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ижодидан иқтибос келтирди С.Тоғаев ўз маърузасида. - Шундай экан, оммавий маданият маданиятимизга хуруж қилишига йўл қўймаслик, унинг нишонига айланмаслик учун ҳар бир инсон ўзини ислоҳ қилса, биз асли киммиз, кимнинг фарзандларимиз, кимнинг авлодимиз, аждодларимиз қандай буюк инсонлар бўлишган, деган саволга қайта-қайта жавоб изласа бу маънавий таҳдид ҳеч кимнинг тинчини буза олмайди, ҳаловатини ўғирламайди.
Ана шундай очиқ мулоқот руҳида бошланган тадбир сўнгги йилларда мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган ишлар, қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш, тарғиб қилиш йўсинида давом этди.Тадбирда Гулистон давлат университети ўқитувчиси Ғ.Аманов иштирок этди ҳамда мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими