Янгиликлар
02
VI чақириқ Халқ депутатлари Ховос туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокими Учқун Камолов, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, депутатлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибига мувофиқ қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқни қўллашда бир хил амалиётни жорий қилиш борасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмовнинг ҳисоботи тингланди.