Yangiliklar
Мирзаобод тумани адлия бўлими томонидан тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, ватанга даҳлдорлик ҳиссини юксалтириш мақсадида “Ватан тақдири – менинг тақдиримда”мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ховос туман адлия бўлими томонидан тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида «Мен сайловда илк бор овоз бераман!» мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Ҳар бир ҳудудда “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, мазкур дафтарга киритиладиган аёлларнинг тоифалар кесимидаги рўйхати ҳамда улар билан ишлаш бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 августдаги “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари муайян нормалар билан тўлдирилди, интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси мустаҳамланди.
Янгиер шаҳрида бугунги кунда 22 тадан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Бугун барча соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар янгидан-янги қонун ҳужжатларининг қабул қилинишини, мавжуд қонунлардаги айрим нормаларнинг замон талабларига мос равишда ўзгартирилишини тақазо қилади. Бу ҳолат дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган давлатларига бирдек дахлдор бўлиб, муайян соҳадаги муносабатларни янада ривожлантириш ва самарадорликка эришишни таъминлайди.
Сардоба туман адлия бўлими томонидан тумандаги 9-сонли мактабгача таълим ташкилоти ходимлари учун ташкил этилган ҳуқуқий тарғибот тадбирида сайлов қонунчилиги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Савол: Сайловчиларга сайлов бюллетени қачон берилади ?
Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. А.Шайжигитов Сирдарё тумани «Тараққиёт» маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда йўлларни таъмирлаш, электр сим ёғочлари ўрнатиш, таббий газга уланиш, иш ҳаққини олишда ёрдам бериш каби масалаларда аҳолидан 35 та мурожаат келиб тушди.