Yangiliklar
“Сирдарё вилоят таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхонаси ҳамда “Оқолтин қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 30.05.2019 йил 11-сонли ва 05.01.2020 йил 01-сонли субпудрат шартномалари тузилган бўлиб, унга кўра, 2019-2020 йиллар давомида “Оқолтин қурилиш” МЧЖ томонидан тумандаги бир неча кўп қаватли уйларда жами 759 325 100 (етти юз эллик тўққиз миллион уч юз йигирма беш минг бир юз) сўмлик қурилиш-монтаж, таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН
2021 ЙИЛ 9 ОЙ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi Sirdaryo viloyati filialida “Kelajak liderlari” klubi a’zolari uchun self menejment mavzusida seminar-trening mashg‘uloti bo‘lib o‘tdi.
Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда Адлия бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади (https://lex.uz/docs/5339616).
Коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш мақсадида 2021 йил 6 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
1. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими катта маслаҳатчиси
2. Оқолтин туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси
3. Сирдарё туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
4. Ховос туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодлар 2021 йилнинг 11 ноябрь кунига қадар ҳужжатларини - белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхаларини http://vacancy.adliya.uz электрон почтасига юборишлари лозим.
(мурожаат учун телефон: 67/ 226-07-20)
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қонунийлик принципи асосида ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилиши, мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйилмаслиги, давлат органлари, ташкилотлар ва улар мансабдор шахслари фаолиятининг шаффофлиги таъминланиши Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунида алоҳида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида халқ таълими тизимида инклюзив таълим дастурлари етарли даражада ривожланмагани, мамлакатимиз олий таълим муассасалари дастурларида ўқитувчиларнинг инклюзив таълим бўйича махсус тайёргарлигини таъминлашдаги муаммолар санаб ўтилган.
Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш (https://t.me/huquqiyaxborot/8001) бепул амалга оширилади: