Yangiliklar
Ховос туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Х.Норчаев" сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудида ташкил этилган "Бек кластер"га тегишли дала майдонидаги 706 - ва 707- оилавий пудратчилар бригадаси ишчилари билан суҳбат ўтказилди.
Маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, соҳага малакали, бой ҳаётий тажрибага эга ва фидойи кадрларни жалб этиш мақсадида 2019 йил 2 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ- 5700 сонли Фармони қабул қилинди.
Ушбу акция Сирдарё вилоятида давом этяпти. Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят ташкилотларид раҳбарлари бошлаб берган ушбу #kitobchellendj бугунги кунда барча даражадаги раҳбар ва ўзини зиёли деб билувчи фуқаролар томонидан давом эттирилмоқда.
Сайхунобод тумани Адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигининг биносида ҳокимият масьул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, Давлат хизматлар агентлиги ходимлари, "Ермулккадастр" ходимлари, туман кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эьтироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман комиссия аьзолари билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О. Муродов ҳамда Адлия вазири Р. Давлетовнинг топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар.....
Сирдарё вилоят юридик коллежи ўқувчилари эндиликда амалий машғулотларни вилоят адлия бошқармаси, Жиноят ва Фуқаролик ишлари бўйича, Иқтисодий, Маъмурий судларда ўтадилар.
Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Х.Бўрибоев, “Ҳақиқат мезони” адвокатлик бюроси адвокати С.Турсуновалар билан ҳамкорликда Оқчангал МФЙ фаоллари ва фуқаролар билан "Ҳуқуқий ахборот куни" лойиҳаси доирасида учрашув ва сайёр қабул ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5700 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарори ижроси ва "Ҳар бир оила тадбиркор" Давлат дастурлари мазмун-мохияти фуқароларга тушунтириб берилди.
"Ҳуқуқий ахборот куни" лойиҳаси доирасида Янгиер шаҳар адлия булими, юрист, адвокат, нотариус ва ички ишлар бўлими, шунингдек, АТ Қишлоққурилишбанкнинг Янгиер шаҳар филиали ходимлари билан биргаликда графикда белгиланган “Бинокор”маҳалласида жойлашган 4-сон умумтаълим мактаби биносида маҳалла фуқаролари билан ҳуқуқий тарғибот олиб борилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳамда жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5700-сон “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги 5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Гулистон Давлат университети раҳбарияти тасдиқлаган календарь режа асосида олий ўқув юртининг барча факультетлари талабаларига ҳафтанинг ҳар сешанба куни “Ҳуқуқий ахборот соати” ўтказилмоқда.
Бугун Сардоба туманидаги 39-жазони ижро этиш муассасасида шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди.
Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Э.Мўминов, адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев, вилоят ИИБ Терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Ф.Акрамов, давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.