Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

03
ҚАРОР МАЗМУН-МОҲИЯТИ АҲОЛИГА ЕТКАЗИЛДИ

Гулистон шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ–4030-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан семинар бўлиб ўтди. Унда тегишли ташкилотлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда сўз мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил қилиш,   хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу йўл билан аҳоли фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор

03
МТМЛАР РАҲБАР ВА ХОДИМЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ КУРСЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум сон  “ Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий билимларини оши ришга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи ижроси юзасидан қабул қилинган Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил 18 февралдаги 39-ум сон буйруғининг 2-иловасида тасдиқлаб берилган графикка асосан, 3-4 апрел кунлари мактабгача таълим бошқармаси ва унинг тизимидаги муассасалар раҳбар ва ходимлари учун “ҳуқуқий маслаҳат курси”ташкил этилди.

03
АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 683 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

Бугун Сирдарё вилояти юридик коллежида буюк бобокалонимиз Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилди.
Бўлажак  юристлар  спортнинг стол тенниси, шахмат ҳамда шашка турлари бўйича беллашдилар.  
Стол тенниси бўйича 102 гуруҳ  ўқувчиси  Д.Бутунбоев 1 ўринни эгаллади. Шахмат бўйича биринчи ўрин 103 гуруҳ талабаси Д.Усмоновга насиб этди.  Шашка бўйича 104 гуруҳ талабаси  Б. Ўрозов рақиблари , 103 гуруҳ ўқувчилари  Н.Ходжиев (2 ўрин) ва С.Нишонов (3 ўрин)ларни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди.

03
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯЧИЛАР УЧУН “ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТИ”

Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси  Миллий гвардиясининг Гулистон шаҳрида жойлашган Н-ҳарбий қисмида  “Ҳуқуқий  ахборот соати”  ташкил этилди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов  Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида гапириб берди.

02
Сирдарё вилояти туманларида радиоузел орқали аҳолига ҳуқуқий соатлар ўтказиш йўлга қўйилди.

Сирдарё вилояти туманларида  радиоузел орқали  аҳолига ҳуқуқий соатлар ўтказиш йўлга қўйилди. Аниқ белгиланган соатларда жойларда ўрнатилган радиокарнайлар орқали аҳолига янги қабул қилинган  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилмоқда.
Суратда: Вилоятнинг Мирзаобод туманидаги радиоузел орқали туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедов тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқда.

02
ТАЛАБА ҚИЗЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Вилоят адлия бошқармаси, Гулистон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамда шаҳар “Оила”маркази  ҳамкорликда Гулистон Давлат университетида таҳсил олаётган талаба қизлар ётоғида бўлишиб, уларга яратилган шароитлар билан танишди.
Айтиш жоизки, Гулистон Давлат университетида 2  минг нафардан ошиқ талаба таҳсил олади, университет ётоқхонасида 576 нафар вилоятнинг турли ҳудудларидан ҳамда республиканинг турли вилоятларидан келиб ўқиётган қизлар яшайди. Ётоқхонанинг ҳар   тўртала қаватида жойлашган фойеларда ўтказилган учрашув дилдан суҳбат тарзида ўтказилди. Қизларнинг орзу-мақсадлари, улар дуч келаётган  муаммолар мавжуд-мавжуд эмаслиги ҳақида суҳбатлашилди.
Қувонарлиси, қизларнинг интилувчан, билимга чанқоқ эканлигида.

29
КУН МАВЗУСИ: ХОТИН-ҚИЗЛАР МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТЛАРИ

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, уларнинг меҳнат  ҳуқуқларини кафолатини таьминлаш, шунингдек,  хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини  қўллаб-қувватлаш мақсадида  юртимизда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Президентимиз томонидан  8 март-Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида имзоланган “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-4235- сон Қарори ҳам  жамиятимизда аёлларга бўлган эътиборнинг нақадар юксалиб бораётганидан далолатдир.
Яқинда Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар хотин-қизлар  қўмитаси ҳамда  маьнавият  ва маърифат бўлими   билан ҳамкорликда Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмасида  ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам сўз ана шу ҳақда борди. Дастлаб, шаҳар адлия бўлими бошлиғи Шавкат Норқулов   2019 йил 7 мартдаги " Хотин-қизларнинг мехнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-4235- сон Қарорининг мазмун-моҳиятини батафсил сўзлаб берди. Ушбу қарорнинг муҳим жиҳатлари акс эттирилган  буклетлар тарқатилди.

29
Гулистон шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳар хотин- қизлар фаоллари, махаллалардаги хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари ва жамоатчилик иштирокида семинар-машғулот ўтказилди.

Семинарда Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4235-сон қарори ҳамда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш  тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги  2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармонлари мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

29
МАХСУС УНВОН МУБОРАК!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 28 августда 264-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда 265-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги Низомларга мувофиқ тақдим этилган тегишли ҳужжатлар асосида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари Адлия вазирлигининг тегишли комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилди.

29
САРДОБА ТУМАНИДА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Бугун  Сардоба туман адлия бў лими   томонидан тумандаги  мактабгача таълим бўлими ишчи-ходимлари учун  “Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли)сайлови тўғрисида”ги ” ЎРҚ-499-сонли  Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 июлдаги  “Обод маҳалла”  Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-489-сонли ҳамда 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги  ПФ-5618-сон  Фармонлари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.