Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Кексалар адлия эътиборида


Ушбу шиор остида вилоятимиз туман-шаҳарларида ҳуқуқий тарғибот  тадбирлари давом этмоқда.

 Хусусан,  Гулистон шаҳар адлия бўлими ҳамда Гулистон шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси  масъул ходимлари шаҳардаги  Уруш ва меҳнат фахрийлари шифохонасида  даволанаётган кексалар  учун сайёр ҳуқуқий маслаҳат тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда кексалар билан самимий суҳбат қурилиб,  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, уларнинг замирида  кекса авлодга яратилган имтиёзлар,   пенсия таъминоти, ижтимоий хизматлар  ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди. 

  Ёлғиз кекса М.Алибеков ва бошқалар давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун бўйича  ўзларини қизиқтирган  саволларига  мутахассислардан жавоблар олдилар.
Худди шундай тадбир  Гулистон тумани тиббиёт бирлашмасида ҳам ўтказилди. 

 Гулистон туман адлия бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси масъул ҳодимлари иштирокида шифохонада даволанаётган кекса ёшдаги фуқаролар ҳолидан ҳабар олиниб, улар учун ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 
Бугун Ховос туман адлия бўлими,  Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси  туман бўлими , туман молия бўлими масъул ходимлари, туман “Маҳалла” жамғармаси бош мутахассислари билан ҳамкорликда туманнинг Дўстлик МФЙ, Ипак йўли кўчаси 83-уйда яшовчи кекса, 1940 йилда туғилган, ёлғиз қария Н.Умутбаеванинг ҳолидан хабар олинди. 

У билан ўтказилган суҳбат жараёнида давлат томонидан ажратилаётган ижтимоий ёрдамларнинг барчасини ўз вақтида олаётганлигини, бироқ, унга бириктирилган ижтимоий ходим вазифасини лозим даражада бажармаётганлигини маълум қилиб, унга бошқа ходим тайинланишида амалий ёрдам беришни сўради.
Бундан ташқари, ушбу маҳалланинг Тонг кўчаси 21-уйда яшовчи 1920 йилда туғилган Г.Журавлёванинг хонадонига ҳам ташриф буюрилди.  

Кекса онахон муаммоси йўқлигини, давлат томонидан ажратилаётган ижтимоий ёрдамларнинг барчасини ўз вақтида олаётганлигини, шунингдек, қўшнилари ҳам унинг ҳолидан ҳабар олиб туришганлигини маълум қилди.