Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА САЙЛОВОЛДИ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ АВЖИДА


Аввал хабар берганимиздек, вилоятда сайловолди тарғибот тадбирлари шиддат билан бошланиб кетди. Сайлов қонунчилигини айниқса, вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари масъул ходимлари фаол тарғибот қилмоқдалар.

Ховос тумани адлия бўлими сайлов тренерлари билан хамкорликда тумандаги "Маданият саройи" биносида "Қахрамон" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув ўтказди.

- Тадбирда иштирокчиларга жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вҳамда Халқ депутатлари вилоят, уман (шаҳар) Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси мазмун-моҳияти, шунингдек, сайловларларда онгли қатнашиш, сайлаш ҳуқуқидан фойдаланиш тартиблари бўйича батафсил тушунчалар берилди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Ҳаким Бўрибоев.

Худди шундай тадбир Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан Тошкент МФЙда жойлашган 5-ўрта таълим мактабида 11-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилди.

  • Давра суҳбати давомида сайловда илк бор қатнашадиган ёш йигит-қизларга  янги қабул қилинган Сайлов кодекси мазмун-моҳияти, шунингдек, сайлаш ҳуқуқи тушунтириб берилди, - дея хабар берди туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедов.