Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Сайлов – менинг Конституциявий ҳуқуқим


Бугун Вилоят Фермерлар Кенгаши фаоллар залида   Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши, вилоят Адлия бошқармаси  ҳамда Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Сайлов – менинг Конституциявий ҳуқуқим” мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Тадбир аввалида Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Даврон Бурҳонов Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси қабул қилиниши муносабати билан қонунчиликка киритилган янгиликлар ҳақида  тингловчиларга батафсил маълумот берди.

         Шундан сўнг сўзга чиққан вилоят Кенгаши депутати Муроджон Ҳайитов сўзга чиқиб, “Сайлов – халқнинг иродасини ифода этувчи ягона мезон” мавзусида маъруза қилди.

               Мунозараларда  сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва сайловчиларнинг ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирокини таъминлаш бугуннинг долзарб масаласи эканини таъкидладилар.
Тадбир якунида “Сайлов ва ёшлар” акцияси ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг сайловга оид моддалари, сайлов кодекси ҳамда сиёсий партиялар фаолиятига оид берилган саволларга тўғри жавоб берган ёшларга ҳамкорларнинг совғалари топширилди.