Янгиликлар
10
Сайлов – халқ иродасини ифода этувчи ягона мезон
Сирдарё вилояти фермерлар кенгаши фаоллар залида “Янги Ўзбекистон: янги сайловлар” шиори остида ўтказилган тадбир – “Сайлов – менинг Конституциявий ҳуқуқим” мавзусига бағишланди.
Ушбу сайловолди тадбири вилоят адлия бошқармаси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда адлия бошқармаси мутахассислари, партия фаоллари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркор йигит-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
“Янги Ўзбекистон: янги сайловлар” шиори остида ўтган сайловолди тадбирида вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Даврон Бурҳонов тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига киритилган ўзгаришлар, қонунчиликдаги янгиликлар, сайловчиларнинг Конституциявий ҳуқуқлари хусусида атрофлича маълумот берди.
Иштирокчилар халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Муроджон Ҳайитовнинг “Сайлов – халқ иродасини ифода этувчи ягона мезон” мавзусидаги маърузасини катта қизиқиш билан тинглади.
Давра суҳбати тарзда ўтган тадбирда, иштирокчилар сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва сайловчиларнинг ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирокини таъминлаш бугуннинг долзарб масаласи эканини алоҳида таъкидлади.
Тадбир якунида “Сайлов ва ёшлар” акцияси ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг сайловга оид моддалари, сайлов кодекси ҳамда сиёсий партиялар фаолиятига оид берилган саволларига тўғри жавоб берган ёшларга ҳамкорларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.