Yangiliklar
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига асосан, вилоятнинг барча ҳудудларида умумтаълим мактабларининг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари учун ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқий ахборот кунлари” ўтказилади.
Оқолтин туманидаги 5-умумтаьлим мактабида Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари иштирокида "Сайлов ҳуқуқшуноси" доирасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилиб, иштирокчиларга “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят филиали давлат рўйхатидан ўтказилди.
Шу муносабат билан бошқарма бошлиғи Ж.М.Нуритдинов томонидан фонд раҳбари Х.Зокировга гувоҳнома топширилди.
Бугун Боёвут туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигининг бошқарув аппарат йиғилишида давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмалари раҳбарлари ва МФЙ раисларига қонунчиликдаги янгиликлар бўйича маълумот берди.
Ховос туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Исматилло Сафаров Ховос тумани Гулбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган "Абу-Ҳанифа" жомеь –масжидида имом-хатиби Абдурауф Ёрбеков, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ховос туман бўлими бош юрист-консульти Т.Турғунов Гулбаҳор МФЙ котиби Г.Турдибеков ва профилактика инспекторлари билан масжидга келган фуқаролар билан давра суҳбати ўтказишди.
Бугун Сайхунобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров давлат органлари ва ташкилотларнинг туман тузилмалари раҳбарлари ва МФЙ раисларига ҳафта давомида қабул қилинган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича маълумот берди.
Туман адлия бўлими ташаббуси билан Боёвут агросаноат касб-ҳунар коллежи фаоллар залида Миришкор ва Ҳосилобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи Гуломжон Абсаламов ва туман “Оила” маркази раҳбари Дилшода Мўминова билан биргаликда тумандаги Наврўз маҳалласи ҳудудидаги 12- сонли умумтаълим мактаби биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" ги ПФ-5618- сонли Фармони ижроси юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Вилоят юридик коллежи раҳбарияти ташаббуси билан коллеж ўқувчилари амалиётни вилоят судлари, адлия бошқармаси, прокуратура, адвокатлар палатаси ва давлат нотариал идораларида ўтаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Оқолтин туман адлия бўлими томонидан тумандаги Оқолтин гидромелиорация ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида коллеж ўқитувчилари ва ходимлари билан ҳуқуқий тарғибот соати ўтказилди.