Янгиликлар
27
КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗИМИЗДА
Ҳудуддаги кексаларни эъзозлаш ва улар ҳолидан хабар олиш Мирзаобод туманида ҳам давом этди. Туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Фарҳод Сиддиқов туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган кексалар билан учрашув ўтказди.
- Отахон ва оналар пенсия таъминоти, ижтимоий хизмат, ордер масалалари билан қизиқдилар, уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ҳақида тушунтириб берилди, - дейди туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Фарҳод Сиддиқов.
Шу куни Сирдарё туман адлия бўлими масъул ходими Содиқ Ҳамроев туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Жўраева иштирокида Ўзбекистон кўчасидаги кўп квартирали уйда ёлғиз кекса Кимёхон Шахманбекованинг ҳолидан хабар олинди. Кимёхон опа унга кўрсатилаётган эътибордан чексиз миннатдор бўлди. Бу юртнинг одамлари ҳамиша меҳрибон Янгиер шаҳар адлия бўлими шаҳардаги 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси О.Зокирова ҳамда “Султон ҳимояси” адвокатлик бюроси адвокати С.Хусанов биргаликда шаҳардаги “Обод юрт” маҳалласи, Баҳор кўчаси 3-уй, 3-хонадонда яшовчи, 1925 йилда туғилган Аманбаева Раисанинг ҳолидан хабар олинди, ташриф чоғида кекса онахон билан самимий суҳбат қурилди.
Онахонга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қонунчиликка киритилган ўзгартишлар орқали кекса авлодга яратилаётган имтиёзлар, пенсия таъминоти, ижтимоий хизматлар ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.