Yangiliklar
Сирдарё вилояти ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг “Ляонинг Лиди Инвестмент Холдинг Корп.” компанияси вакили Гу Пинг бошчилигидаги делегация билан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов, ҳоким ўринбосари К.Собиров, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи А.Турдиев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Оқолтин тумани хотин-Қизлар ҚЎмитаси ва туман Ички ишлар ва адлия бўлими билан хамкорликда “пайшанба -профилактика куни” деб белгиланганлиги муносабати билан туман маҳаллаларидаги ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан учрашиб, суҳбатлашишни тизимли давом эттирмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг вилоят прокуратураси ҳамда Ички ишлар бошқармаси билан имзоланган қўшма дастурига асосан, туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” мавзусида маҳаллалар ва ўқув муассасаларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Эл, маҳалла тинч бўлса одамлар ҳам тинч-фаровон яшайди. Маҳаллада жиноятчиликлар содир бўлса, фуқароларнинг тинчи бузилади. Тинчи бузилган ходим самарали ишлай олмайди. Тинчликка ҳаётимизнинг барча жабҳаси боғлиқ. Шу боис ҳам кексаларимиз дуога қўл очсалар, албатта “эл-юртда тинчлик бўлсин” дея дуо қиладилар. Аммо, гуруч ичида курмак бўлганидек, эл аро юзи қоралар учраб туради.
Маълумки, жорий йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармонига аосан, мамлакатимизда ўтказилаётган ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акция ўз якунига етади.
Сайхунобод тумани адлия бўлимига тумандаги Нуробод маҳалласининг Қ.Қаҳҳоров бошлиқ бир гуруҳ фуқаролар номидан ташаккурнома келди.
Янгиер шаҳар адлия бўлими одам савдоси жиноятининг мудҳиш оқибатлари ва унинг домига тушиб қолаётганлар тақдири, ушбу иллатнинг мамлакат тараққиёти, миллий қадриятларимиз ва маънавиятимизга кўрсатаётган салбий таъсирини ёшларга тушунтириш мақсадида шаҳар тиббиёт коллежида ўқувчи ёшлар билан учрашдилар.
Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтиришга қаратилган “Одам савдоси - давр муаммоси” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирини ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ижроси юзасидан Сайхунобод туман адлия бўлими томонидан туман сув хўжалиги бўлими ходимлари учун ҳуқуқий маслаҳат курси ташкил этилди.
Ҳуқуқий ахборот куни" лойиҳаси доирасида Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан туманнинг Дўнгариқ ва Мирзачўл МФЙларда радиоузел орқали янги қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳияти бўйича маълумотлар берилди.