Янгиликлар
30
ҲАР БИР БОЛА ҚОНУН ҲИМОЯСИДА
Жорий йилнинг август ойида Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Инсон ҳуқуқлари –олий қадрият” ҳуқуқий саводхонлик ойлиги доирасида “Ҳар бир бола қонун ҳимоясида” – бола ҳуқуқларига бағишланган комплекс тарғибот тадбирлари ўтказиш белгиланган.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан бу борада қатор ҳуқуқий тарғибот, хайрия ва маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугун Гулистон шаҳридаги 19- мактабгача тарбия масканида вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлимлари томонидан “Жажжи болакайнинг улкан ҳуқуқлари” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов болажонларга улар туғилгандан бошлаб вужудга келадиган ҳуқуқлари ва фуқаро сифатида бурчлари ҳақида оддий ва содда тилда тушунтириб берди.
Шундан сўнг “Ким кўп билади?” мавзусида савол-жавоблар ўтказилди. Болажонлар давлатимиз рамзларини чизиб ва айтиб бердилар.
Энг фаол иштирокчилар адлия бошқармасининг эсдалик совғалари –эртак китоблар билан рағбатлантирилди.
Шунингдек, тадбирда бола ҳуқуқлари мавзусида тайёрланган буклет ва флаерлар тарқатилди.
-Адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят мактабгача тарбия масканларида “Менинг ҳуқуқим” бурчаклари ташкил этилган. Ушбу бурчаклардан болалик чоғидан билиши лозим бўлган конституциявий ҳуқуқлар мазмуни жой олган, - дейди Ҳуқуқий тарғибот ва маърифта бўлими бошлиғи З.Ҳайдарова. – Шу йил апрель ойида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 39-ум-сон буйруғи ижроси юзасидан МТМлар раҳбар ва ходимлари учун икки кунлик бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди. Ўқув курслари якунида иштирокчилар ҳуқуқий тест топширдилар ҳамда уларга бола ҳуқуқларига бўйича тайёрланган инфографика, буклет ва флаерлар, слайдлар тақдим этилди. Биз “Жажжи болакайнинг улкан ҳуқуқлари” мавзусида маърифий тадбирларимизни тизимли давом эттирамиз.