Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

САЙЛОВ БЎЙИЧА СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА


Яқинлашиб келаётган сайловлар олдидан ҳудудларда қизғин тайёргарликлар бормоқда. Шу кунларда ҳудудларда участка сайлов комиссиялари раисларининг ўринбосарлари ҳамда котиблари учун Сайлов кодекси, Конституция ва бир қатор қонунларга сайлов қонунчилиги борасида   киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Сирдарё туман адлия бўлими ходимлари тумандаги Саноат касб-ҳунар коллежи биносида туманда ташкил этилаётган Сайлов участкалари раисларининг ўринбосарлари ҳамда котиблари учун семинар-тренинг ўтказилди.

 Худди шундай тадбир Ховос туман адлия бўлими томонидан  тумандаги        1-умумтаълим биносида ўтказилиб, унда туман ҳудудида ташкил этилаётган сайлов участкалари раисларининг ўринбосарлари ҳамда котиблари сайлов қонунчилиги бўйича ўқитилди.

-        Семинар-тренингларни ташкил этишдан мақсад – участка сайлов комиссиялари раҳбарияти ва аъзоларининг сайлов қонунчилиги борасидаги билимларини ошириш, сайловларни юксак савияда ўтказиб олишдан иборат. Шу билан бирга, биз аҳолининг барча қатламига, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим масканларида сайлов қонунчилиги тарғиботини олиб бормоқдамиз, - дейди Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи Т.Худойбердиев.