Янгиликлар
ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛИБ, ТАЛАБ КУЧАЙТИРИЛДИ
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштириш, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви органлари, ташкилот ва муассасалар юридик хизматларининг ҳам алоҳида ўрни бор.
Айниқса, кейинги икки-уч йил ичида мамлалакатимизда давлат органлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашда, аввало, юридик хизматнинг ролини оширишга диққат-эътибор кучайтирилди.
Бу масалада, Ҳукуматнинг алоҳида тадбирлар дастури қабул қилинди. Ушбу дастур доирасида ҳар бир давлат органи юридик хизматининг функционал вазифалари янгидан ишлаб чиқилиб, адлия органлари билан келишилди. Шу билан бирга “Юридик хизматлари ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир минимал талаблар” ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда Сирдарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларида жами 179 та юридик хизмат штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан давлат бошқаруви органлари 124 та, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 11 та ва бошқа ташкилотлар 44 тани ташкил этади. Ҳозирда, уларнинг 172 таси юридик хизмат ходимлари билан таъминланган бўлиб, барчасининг маълумоти олий.
Юридик хизмат ходимларининг 118 нафари Юристлар малакасини ошириш марказида малакасини ошириб қайтди, улардан 116 нафари аттестациядан ўтиб, гувоҳномалар олди. 56 нафар юридик хизмат ходимига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан махсус унвон - мартаба даражалари берилди.
Давлат органлари ва ташкилотларини юридик хизматни йўлга қўйиш, уларни малакали юрисконсультлар билан таъминлаш борасида олиб борилган ишлар самараси ўлароқ, 2019 йилнинг саккиз ойи давомида 16 та вакант ўрин тўлдирилди.
15 нафар юридик хизмат ходимларининг малакаси оширилди, 22 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилиб, тегишли гувоҳномалар берилди. 19 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон – мартаба даражалари берилди. Юридик хизмат соҳасига биринчи марта тайинланган 4 нафар юридик хизмат ходими стажировка ўтади.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида 23 та давлат идораларида ўрганишлар ва 16 та мониторинглар ўтказилиб, жами 256 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди ҳамда йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига таъсир чоралари, 18 та тақдимнома ва 23 та огоҳнома киритилди.
Бундан ташқари, юридик хизмат соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 4 та таклифлар ишлаб чиқилди.
Хусусан, норма ижодкорлиги бўйича:
- маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жами 34 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, қонун ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича хулосалар берилди.
- “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгашига тақдим этилди.
- маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 28 та норматив тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базасида (www.lex.uz) нашр этиш учун юборилиб, миллий базага жойлаштирилди.
- туман (шаҳар) ҳокимликларининг 2019 йилнинг ўтган даврида ер ажратиш ва ерни захирага олиш тўғрисида қабул қилган қарорларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ўрганилди. Ўрганишда, ҳокимликлар томонидан жами 868 та қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди ва тегишли таъсир чоралари киритилиши таъминланди.
Даврон Бурҳонов,
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи