Янгиликлар
03
ФАОЛЛАРГА БАЙРАМ ТУҲФАЛАРИ
Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб Сирдарё вилоят адлия бошқармасида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов очди ва олиб борди.
Маърузачи Адлия вазирлиги тизимидаги ислоҳотлар, бошқарма ва унинг тизимидаги туман-шаҳар адлия бўлимларининг соҳада олиб бораётган ижобий ишлари ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг жамоанинг энг фаол вакиллари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Иномжон Қудратовга “Иккинчи даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвони топширилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Зебо Ҳайдарова, бошқарма молия-иқтисод бўлими бошлиғи Салоҳиддин Ҳосилбеков, Янгиер шаҳар адлия бўлими Ихтиёр Қаюмов, Мирзаобод туман ва Янгиер шаҳар давлат нотариал идоралари нотариуслари Абдумуталип Махсуджонов ҳамда Асқар Мансуровларга Адлия вазирлиги ҳамда вилоят адлия бошқармасининг “Фахрий ёрлиқ”лари топширилди.
-Камтарона меҳнатимизни қадрлаб, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз муносабати билан тақдирлашгани учун минг ташаккур, бундан буён ҳам бор куч-ғайратимизни соҳа ривожига, элу-юрт хизматига сарфлаймиз, - дейишди сўзга чиққанлар.