Yangiliklar
Аввал хабар берганимиздек, вилоятда сайловолди тарғибот тадбирлари шиддат билан бошланиб кетди. Сайлов қонунчилигини айниқса, вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари масъул ходимлари фаол тарғибот қилмоқдалар.
Вилоят маънавият ва маърифат маркази биносида Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев, маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказувчи Гулистон шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳ.Ўрмонов, Президент администрацияси ҳузуридаги сиёсий тадқиқотлар институти вакили С.Расуловлар билан биргаликда шаҳар округ сайлов комиссияси, участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва масъул котиблари, участка сайлов комиссиялари жойлашган бино раҳбарлари иштирокида сайловолди тарғибот тадбири ўтказдилар.
Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30.05. даги “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 349-сонли Қарори, ушбу қарор талаблари бузилган тақдирда кўрилиши лозим таъсир чоралари ҳақида маълумот берилди.
Ховос туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги, туман ИИБ, имом-хатиб ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ҳамкорлигида Тинчлик МФЙ фуқаролари билан “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида суҳбат ўтказилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиалида чет элга ишга отланган ҳамюртларимиз билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси масъул ходимлари чет эл сафарига отланган юртдошларимиз билан учрашув ўтказдилар.
Сирдарё вилояти Гулистон туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ўтказилган давра суҳбати шундай номланди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳамда Гулистон Давлат университетининг ҳамкорлик дастурига асосан ҳафтанинг ҳар сешанба куни “Ахборот соатлари” ўтказилаётир.
Сирдарё вилоят адлия бошқармасида ҳар шанба куни тизим ходимларининг малакасини ошириш йўлга қўйилди. Ушбу кунда ўтказиладиган ўқув машғулотларида туман-шаҳар адлия бўлимлари ходимлари ўзлари учун керакли билим ва кўникмалар олишмоқда.
Ховос тумани адлия бўлими томонидан ҳудудда жойлашган чегара қўшинларига қарашли 9254-сонли ҳарбий қисм хизматчиларига Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги қонун ҳамда Сайлов Кодексининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Боёвут туман адлия бўлими томонидан тумандаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 10 ва 11-синф ўқувчиларига “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фани очиқ дарс шаклида ўтказилиб, унда ўқувчиларга бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида тушунтиришлар берилди.