Янгиликлар
"КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲА" МАВЗУСИДА МАКТАБЛАР ДИРЕКТОРЛАРИ ВА МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ УЧУН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Боёвут туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълимига карашли 40-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида туман мактаблари директорлари ҳамда маданият бўлими ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонида белгиланган топшириклардан келиб чиқиб “Коррупциясиз соҳа” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
-Бундай тадбирларда раҳбарлик этикаси, пора ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида раҳбар-ходимларга батафсил тушунтирилиб, коррупциянинг ҳар қандай шаклига қарши курашиш, унга қарши қонунда белгиланган жазо турлари ҳақида маълумотлар берилди, - дейди Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи Жаҳонгир Шомирзаев.