Янгиликлар
СИРДАРЁ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, бу амалиёт энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган ҳудудларда давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ўтказилаётганлиги юқори самара бераётир.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Сирдарё туман ҳокимлиги томонидан 12-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган сайёр қабулда 100 дан зиёд фуқаролар иштирок этди.
Сайёр қабул жараёнида 30 та оғзаки мурожаат қабул қилинди. Мурожаатлар кўча таъмири, табиий газ, электр энергияси билан боғлиқ муаммолардан иборат бўлди.
Бундан ташқари, ипотека кредити, моддий ёрдам олиш ҳамда ишга жойлаштиришда кўмак бериш юзасидан ҳам қатор мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатларнинг қарийб 50 фоизи тегишли ташкилотлар масъул раҳбар ва ходимлари иштирокида жойида қаноатлантирилди. Қолган мурожаатлар назорат остига олинди, - дейди бўлим бошлиғи Азизжон Мавланов
Хулоса ўрнида айтганда, сайёр қабул муаммоларни ўрганиш, унга ечим топиш ва бартараф этиш чораларини кўриш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди.