Янгиликлар
МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ КОТИБЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Гулистон шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинлари котибларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди. Тадбирда вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов иштирок этди.
Дастлаб тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
9 январь куни қабул қилинган ПФ 5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Ўқитишнинг интерактив усуллари ва видеодарслардан самарали фойдаланилган ҳолда ташкил этилган ушбу машғулот иштирокчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.