Янгиликлар
"ҲОКИМЛИК СОАТИ"ДА ҚОНУНЛАР ТАРҒИБОТИ
“Ҳокимлик соати”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2020 йил 28 февралда Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида қабул қилинган қонунлар, қарорларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, тадбирда ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан алимент ундириш, кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдори, ер бериш тартибини бузганлик учун жавобгарлик турлари ва миқдори ҳақида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга тегишли жавоблар берилди.