Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Миллий спортни ривожлантириш йўналишлари белгиланди


Мамлакатда юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини орттиришга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) жараёнига инновацион шакллар ва усулларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

Фармонда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сонини 30 фоизгача, спорт ташкилот ва муассасаларида шуғулланаётган ёшларнинг умумий сонини  20 фоизгача ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.  

Мирзаобод туман адлия бўлими, ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Мирзаобод туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мулоқотда мазкур Фармон мазмун-моҳияти юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Таъкидланганидек, фармон билан Миллий спортни ривожлантириш йўналишлари белгиланди. Бу ўз навбатида профессионал спортчиларни тарбиялаш, улар орасидан иқтидорлиларини саралаб олиш, энг муҳими, ёшларнинг  жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам  шуғулланиши учун етарли шарт- шароитларни яратиб бериш имконини беради.