Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

ЮРИСКОНСУЛЬТЛАРГА "УЧИНЧИ ДАРАЖАЛИ ЮРИСТ" МАХСУС УНВОН - МАРТАБА ДАРАЖАЛАРИ БЕРИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 11 февралдаги “Махсус унвон - мартаба даражалари бериш ҳақида”ги 78-шт-сонли буйруғига асосан туман халқ таълими бўлими юрисконсульти Хасанов Шукурулло Исмоиловичга “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус – унвон мартаба даражаси берилди.

Шу куни туман маданият бўлими юрисконсульти Примқулов Қодирқул Таировичга ҳам   меҳнат жамоаси иштирокида “Учинчи даражали юрист” махсус унвон - мартаба даражаси тўғрисидаги адлия вазири буйруғидан кўчирма туман адлия булими бошлиғи Ж.Шомирзаев тантанали равишда томонидан топширилди.

-Бундай рағбатдан жуда хурсанд бўлдик, - дейди Боёвут туман халқ таълими бўлими юрисконсульти Шукурулло Хасанов. - Шу билан бирга, лавозим вазифамизнинг масъулияти ҳам ошди. Соҳага оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини раҳбар ва ходимларга етказиш билан бирга, раҳбарият томонидан қабул қилинаётган буйруқ ва йўриқномаларни назорат қилиб, ходимларнинг ҳуқуқлари бузилмаслигини таъминлашга масъулмиз.