Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

30
Видеоконференция

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг электрон таълим тармоғи воситасида “Конституциявий ислоҳотлар мақсади – давлат бошқарувини демократлаштириш” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

28
Кўрик-танловнинг вилоят босқичи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6-февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг хуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни мамлакатимиз суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сирдарё вилоят Кенгаши, Сирдарё вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хамкорлигида "Сиз қонунни биласизми ?” кўрик-танловининг туман-шаҳар босқичлари бўлиб ўтди.

25
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2014 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

23
Менинг бизнес ғоям

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган 1-педагогика касб-ҳунар коллежида "Менинг бизнес ғоям” танлови вилоят босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

22
Ёшлар ва қонун

Халқимизнинг истиқболи, эртанги кунининг пойдевори бугун вояга етаётган навқирон авлодга муносабат, ёшларнинг ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа омилларда намоён бўлади. Шу маънода юртимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёшлар масаласига давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.

18
Аждодлар мероси-келажак пойдевори

Сирдарё вилояти Боёвут туманида жойлашган 5-сонли Мусиқа ва санъат мактабида "Аждодлар мероси-келажак пойдевори” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

18
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот

2014 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокамасига ва шу йил 17 январда республика Ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устуворликларини амалга оширишни баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

17
Инсон ҳуқуқлари - ОАВ нигоҳида

«Пойтахт» бизнес марказида Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш – инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашдаги бош вазифа»мавзусида семинар ўтказилди.

15
Юридик кадрлар салоҳияти юксалмоқда

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ этиш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, мутахассислар салоҳиятини ошириб боришга доимий эътибор қаратилмоқда.

11
Огоҳлик ва масъулият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Одам савдоси давр муаммоси” тарғибот лойиҳаси доирасида Янгиер шаҳар тиббиёт коллежида Сирдарё вилоят вилоят прокуратураси, адлия, Ички ишлар, Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, Халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари иштирокида семинар ўтказилди.