Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

ИЛҒОР МЕХАНИЗАТОРЛАРГА АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


ИЛҒОР МЕХАНИЗАТОРЛАРГА АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Бугунги кунда Сирдарё вилояти далаларида ғалла ўрим-йиғими билан бир қаторда ғўзаларни парваришлаш, уларга агротехник ишлов бериш борасида ҳам ишлар қизғин бормоқда.   
Маълум ҳудудларда ғўза экилган майдонлари сув тошқинидан зарар кўрган Сардоба туманида ҳам деҳқонлар офат тегмаган далаларда пахтадан юқори ҳосил кўтариб, йўқотишлар ўрнини тўлдириш тараддудилар. Фидойи қишлоқ хўжалиги ходимлари вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳар тарафлама қўллаб-қувватламоқдалар.
 Хусусан, Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов ҳам  Сардоба туманидаги  Ф.Хўжаев номли СИУ ҳудудида бўлиб, бу ерда  ғўзага  агротехник ишлов беришда фаол иштирок этаётган 18 нафар механизаторларни рағбатлантириш мақсадида  адлия бошқармасининг совғаларини топширди.