Янгиликлар
03
САРДОБА СУВ ОМБОРИ ТОШҚИНИДАН ЗАРАР КЎРГАН ФУҚАРОЛАРГА ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ КЎРСАТИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
САРДОБА СУВ ОМБОРИ ТОШҚИНИДАН ЗАРАР КЎРГАН ФУҚАРОЛАРГА ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ КЎРСАТИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Мирзаобод туман адлия бўлими, Мирзаобод туман Халқ қабулхонаси ҳамда Сирдарё вилоят ИИБ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Мирзачўл МФЙ ҳудудида жойлашган боғча биносида Сардоба сув тошқинида зарар кўрган туман фуқароларининг мурожаатларини қабул қилиш ва ҳуқуқий тушунтиришлар беришни давом эттирмоқда.
-Бугунги кун ҳолатига жами 1100 та мурожаатлар қабул қилинди ва уларнинг аксариятлари ўз жойида қаноатлантириш чоралари кўрилди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедов.