Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

“Ойнинг энг яхши ходими”


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси  томонидан бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Санжар Ўрмонов 2020 йилнинг май ойида “Ойнинг энг яхши ходими” деб эълон қилинди.
Санжар Ўрмонов 2009 йилда Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тугаллаб, фаолиятини Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Шартномавий ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. Сўнгра бўлим етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, 2014 йилдан 2016 йилга қадар Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2016 йилдан Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2017-2018 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судья ёрдамчиси, Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодий судлари судьялари малака ҳайъати котиби, лавозимларида ишлаган. 2018 йилда адлия бошқармасида фаолиятини давом эттириб, Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси, 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётир.

Вилоят адлия бошқармаси жамоаси  Санжар Анорбоевич Ўрмоновни ушбу эътироф билан табриклаб, келгусидаги ишларида ривож ва муваффақиятлар тилайди