Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Божхона тўловларининг турлари нималардан иборат ? 

Жамшиджон Каландаров, Сайхунобод тумани Гулистон МФЙ

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг

289-моддасида товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда қуйидаги божхона тўловлари тўланади:

божхона божи;

қўшилган қиймат солиғи;

акциз солиғи;

божхона йиғимлари.

Қонун ҳужжатларида бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин.

Божхона божларининг ва солиқларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Саволга Гулистон шаҳар 8-сон ДНИ нотариуси  Шуҳрат Синдоров жавоб берди.

Савол: Ижодий таътил олиш мумкинми? 

Зафар Маматқулов, Сирдарё тумани

Жавоб: Меҳнат кодексининг 258-моддасида ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга қўшиб олиб бораётган шахсларга докторлик диссертациясини якунлаш, шунингдек дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар ёзиш учун асосий иш жойида ўртача ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда ижодий таътиллар берилади.

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи А.Мавланов жавоб берди.