Yangiliklar
Сирдарё вилояти юридик коллежида 14-январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган "Мардлар қўриқлайди Ватанни" шиори остида тадбир ташкил этилди.
14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Сирдарё вилояти ҳудудларида турли тадбирлар ўтказилди.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Конституциямизнинг 17 йиллигига бағишланган маърузасида аҳолининг барча қатламининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш бугуннинг энг долзарб мавзуси эканини алоҳида таъкидлаган эди.
Бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси вилоят ҳокимлиги юридик хизмат бўлими ходимлари, туман шаҳар ҳокимликлари ҳамда адлия бўлимлари ходимлари иштирокида ҳоким қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишида келиб чиқаётган муаммолар ва камчиликлар мавзусида семинар ташкиллаштирилди.
Бугун Сирдарё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси томонидан вилоят давлат солиқ, адлия ва божхона бошқармалари масъул ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг омма эътиборига етказиш мақсадида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайловларда 75-Боёвут сайлов округидан сайланган депутат, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Иномжон Қудратовни янги иш жойига кузатиш маросими ўтказилди.
Сирдарё вилояти адлия ҳамда давлат солиқ бошқармалари ташаббуси билан янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг амалга жорий этилишига бағишлаб ўтказилган ўқув-семинари шундай номланди.
Боёвут тумани ички ишлар ҳамда адлия бўлимлари раҳбар-ходимлари ҳамкорликда тумандаги 15- сонли мактабда Маданият ва Ижодкор маҳаллалари ёшлари билан учрашув ўтказишди.
Боёвут тумани ички ишлар ҳамда адлия бўлимлари раҳбар-ходимлари ҳамкорликда тумандаги 15- сонли мактабда Маданият ва Ижодкор маҳаллалари ёшлари билан учрашув ўтказишди.
Учрашувда, туман ИИБ бошлиғи Х.Бекмурадов ёшларга туманда 2019 йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан олиб борилган фаолият, бунёдкорлик ишлари ҳамда ҳозирги кунда ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Туман адлия бўлими Ж.Шомирзаев томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида спорт ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳақидаги 20 дан ортиқ мурожаатлар тингланди ҳамда тегишли ташкилотларга бириктирилиб, адлия бўлими томонидан ижроси назоратга олинди.