Yangiliklar
Сирдарёда адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида Республика ишчи гуруҳи тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашув ўтказилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида Сирдарё вилоятининг барча туман-шаҳарларида блиц-сўровлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” лойиҳаси доирасида бугун Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида блиц-сўровлар ўтказилмокда.
Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 20 октябрдан 20 ноябригача эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида бугун “Ўздаверлойиҳа” институтининг Сирдарё вилоят ер лойиҳа” бўлинмасида “Сайлов қонунчилигини ўрганамиз” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 20 октябрдан 20 ноябригача эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, бошқарма масъул ходимлари корхона, ташкилот ва муассасаларда сайлов қонунчилиги юзасидан маърузалар ўқиб, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказишаётирлар.
Савол: Уйни 20 йил олдин оғзаки равишда сотиб олганман. Ушбу уйда доимий равишда яшаб келмоқдаман, уйни қонуний равишда расмийлаштиришим мумкинми?
Жавоб: Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Бугун Сайхунобод тумани саноат касб-ҳунар коллежи биносида округ ҳамда участка сайлов комиссиялари раислари ва аъзолари учун семинар ташкил этилиб, унда туман адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловнинг мазмун-моҳияти, Сайлов кодекси, шунингдек, ”Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” бўйича тингловчиларга тушунчалар берди.
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Сирдарё вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Раҳбар аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва қизларни ҳаётга тайёрлашда жамоанинг роли” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда вилоятдаги барча ҳуқуқ тартибот органлари, туман-шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, ОАВ вакиллари ҳамда вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларининг 400 нафардан ортиқ раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар.
Кейинги пайтларда аҳолининг барча қатлами ўртасида ҳуқуқий саводхонликка, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлишга интилиш кучайиб бормоқда. Шунингдек, корхона ва ташкилотлар, муассасалар ҳам ўз ишчи–ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида қайғурмоқдалар. Улардан жойларда адлия тизимларига ҳамкорликка чорловчи мурожаатлар кўпайиб бормоқда.