Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Сирдарё туман адлия бўлими томонидан суд қарорларига асосан жаримага тортилган фуқароларнинг тўланмаган жарималари ва давлат божларини тўланиши юзасидан фуқаролар ўртасида тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

❗️Бундан ташқари, адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов, Сирдарё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси маслаҳатчиси Ў.Жабборов ҳамда “Бахмал” МФЙ раиси билан ҳамкорликда уйма-уй юриб “Темир дафтар”га киритилган 8 нафар оилалар билан яқиндан суҳбатлашилди, уларнинг муаммолари ўрганилди. Жумладан, фуқаро Т.Имамовнинг ногиронлиги мавжуд фуқароларга  даволаниш учун  берилган имтиёзлар тўғрисида, А.Номозовнинг уй-жойининг кадастр ҳужжатини расмийлаштириш юзасидан, фуқаро Д.Хозирхонованинг фарзандини  ишга жойлаштириш масаласидаги мурожаатларига зарур ҳуқуқий тушунтиришлар ва бепул маслаҳатлар  берилди.