Янгиликлар
ТАДБИРКОРЛАР ЎРТАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
"Адлия тадбиркорга дўст". Ушбу лойиҳа доирасида Сирдарё вилоятида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан тадбиркорлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, тадбиркорлик субъектлари ўртасида товар белгиларининг тадбиркорлик фаолиятидаги ўрни ва самараси, товар белгиларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, савдо билан шуғулланаётган тадбиркорларга янги йил байрами яқинлашиб келаётганлигини ҳисобга олган ҳолда 20 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь маҳсулотларини сотмаслик "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеьмол қилинишини чеклаш тўғрисида" ги ЎРҚ-302-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сон қарори, "Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-261-сон Қонунлари, Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддаси ва Жиноят кодексининг 250-1-моддалари доирасида жавобгарлик масалалари ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими