Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

"Адлия тадбиркорга дўст" лойиҳаси доирасида тадбирлар давом этмоқда


Ширин шаҳар адлия бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Ширин шаҳар бўлими ҳамкорлигида тадбиркорлар билан очиқ ҳамда тўғридан-тўғри мулоқот ташкил қилиниб,  уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш, муаммоли масалаларини ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссасини кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
 “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги кичик бизнес ва тадбиркорик субъектлари ўртасида ўтказилган мазкур тарғибот тадбири тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганишни ҳам тақазо қилди.

Учрашувда Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бекзод Ғайбуллаев томонидан соҳага оид янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди ҳамда  тадбикорларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими